

Мазкур ўйинда голлардан бирини 24 ёшли ҳужумчи Элдор Шомуродов урди. Бу Элдорнинг ўзи қатнашган сўнгги бешинчи учрашувидаги, 5 голига айланди. У ўтган ой Ўзбекистон МТЖ сафида Сурияга қарши (2:0) ўртоқлик ўйинида, шунингдек, ростовликлар билан ЦСКА қарши (2:1) мавсумолди учрашувида 2тадан гол урганди.
«Краснодар» (0:3) ҳамда «Ганновер» (1:2) билан назорат баҳсларида эса Шомуродов майдонни голсиз тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов бугун «Ростов»нинг РПЛдаги юбилей 500 голи муаллифига айлангани ҳақида хабар бергандик.



