Шомуродов А Серияда нечта ўйин ўтказган?

Eldor Akmurzayev
14 авг 2022, 09:05
Италия чемпионатида 2022/23 йилги мавсум старт олади.

Элдор Шомуродов расман “Рома”нинг мусобақа учун эълон қилган қайдномасидан ўрин эгаллади. 27 ёшли ўзбекистонлик А Серияда ҳисоб бўйича 3-мавсумини ўтказади. У умумий 59 баҳсда қатнашиб, 11 та гол урган ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздирган. Элдор 38 ўйинда захирадан майдонга тушган.

Римликлар бугун мавсумдаги илк расмий ўйинини сафарда “Салернитана”га қарши ўтказади. Шомуродов мазкур баҳсда майдонга тушса, унинг учун бу чемпионатдаги 60-учрашув бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›