

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2022 йилни терма жамоа миқёсида ўртоқлик ўйинларида гол уриш бўйича пешқадам сифатида якунлади. Миллий терма жамоа сардори 6 ўйинда 7 та гол уришга эришган. Шри-Ланка аъзоси Аҳмад Розиқ ва иорданиялик Али Олван 6 та гол билан иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб олган.
Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобида эса 5 та гол мавжуд.



