ШОК. ОЧЛ-2016 Ғолиби 2017 йилги мусобақадан четлатилди!

Narzulla Saydullayev
18 янв 2017, 17:17
Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клуби 2017 йилги Осиё чемпионлар лигасида иштирок эта олмайди.

Клуб 2013 йил Жанубий Корея лигаси ўйинлари учун ҳакамларни сотиб олгани тасдиқланган ва 2016 йилги мавсумда клубдан 9 очко олиб ташланган эди.

"Чонбук" 10 кун ичида Спорт Арбитраж Судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аслида "Чонбук Моторс" "H" гуруҳида "Аделаид Юнайтед", "Жиангсу Сунинг" ва плей-офф ғолибига қарши ўйнаши керак эди. Энди бу гуруҳдан "Жежу Юнайтед" клуби ўрин олади. "Жежу Юнайтед"нинг ўрнида "Ульсан Хюндай" клуби плей-офф босқичида иштирок этади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia