UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  1 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  1 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  4 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  3 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  1 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  19 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  4 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  4 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4

Шоҳруҳ Ишанов: "Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" — "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Рақибни Про лиганинг кучли жамоаларидан бири деб биламан. Йигитлар бор кучини ишга солишди, аммо тажриба эвазига "Локомотив" дарвозамизга тўртта гол урди. 

- Андижонлик ҳимоячилар ўз жарима майдонида рақибига эркин ўйин намойиш этишга йўл қўйиб беришди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Тўғри, саволингиз ўринли. Ҳимоячиларимизда бугунги баҳсда чалкашлик юзага келди, рақиб ўйинчиларини ёпишга улгурмади. Чунки рақиб дастлабки дақиқалардан тезкор ҳужумлар ташкиллаштирди. Йигитлар ҳали ёш, уларнинг маҳорати ўйиндан-ўйинга ошади, деган умиддаман. Ўйиндаги хатоларимизни кўриб чиқамиз ва бартараф этиш устида ишлаймиз. 

- Бу йил Про лигадан Суперлигага қайси жамоалар йўл олади деб ўйлайсиз?

- Биринчи фаворитлардан бири — "Локомотив". Шунингдек, "Динамо"ни эътироф этиш керак. Бизга бу лигада рақобат олиб бориш қийин, буни тушуниб етяпмиз. Лекин тўхтамаймиз. Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради.

- Яқинда жамоа Испаниядаги халқаро мусобақада қатнашаркан. Таркибдаги нечта футболчи ушбу турнирда иштирок этади?

- Таркибда 25 нафар футболчи бўлса, шундан 16 таси 2005-2006 йилларда туғилган. Ана шу ёшлар Барселонадаги нуфузли мусобақада қатнашади. Бугун ҳам асосий таркибда беш нафар ёш ўйинчи майдонга тушди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бешта ўйинчимизни алмаштирдик. Ёшларга кўпроқ имкон беришга ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика