Шимон Марчиняк ўйинни қайта ўтказишни сўраган французларга далил билан жавоб қайтарди
25 дек 2022 22:14
Янгиликлар
Шимон Марчиняк ўйинни қайта ўтказишни сўраган французларга далил билан жавоб қайтарди
Бош ҳакам Шимон Марчиняк ЖЧ-2022 финалидаги ўйинини танқид қилганларга мобил телефонидаги суратдан фойдаланган ҳолжа жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, финални такроран ўтказиш ҳақидаги петецияга французлар томонидан 200 мингдан ортиқ имзо йиғилганди.
Ўйиндан сўнг L’Equipe нашри Лионель Мессининг қўшимча бўлимда урган голининг суратини жойлаштирди, унда Аргентина терма жамоаси футболчилари майдонга чиқиб, голни нишонлашаётгани тасвирланганди.
"Регламентга кўра, Мессининг қўшимча бўлимдаги иккинчи голи учрашув бош ҳаками Шимон Марчиняк томонидан бекор қилиниши керак эди", - деб ёзди нашр.
"Тўп Уго Льорис қўриқлаётган дарвоза чизиғидан ўтишидан аввал аргентиналик захира ўйинчилари майдонга тушиб кетишди".
Марчиниак бунга жавоб қайтарди ва Мбаппенинг голларидан бирида майдонда чиқиб кетган Франция захира ўриндиғи вакилларини кўрсатиш учун телефонини қўлига олди.
"Французлар бу суратлар ҳақида ҳеч нарса дейишмади, у ерда Мбаппе гол уришдан олдин майдонда етти нафар француз футболчиси бўлганини кўришингиз мумкин", деди у.
"Бу ўйин жараёнига ҳеч қандай таъсир ўтказмади. Майдонга тушган футболчилар қанчалик таъсир ўтказиши мумкин? Бу тирноқдан кир қидириш демакдир. Бу ҳолат жиддий иш эмас", дея қўшимча қилди ҳакам.
Фикрлар