UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Шиддатсиз футбол ёхуд “Локо” – “Динамо” ўйини ҳақида Янгиликлар

Шиддатсиз футбол ёхуд “Локо” – “Динамо” ўйини ҳақида

Кеча ТТЙМИ стадионида бўлиб олий лига доирасидаги "Локомотив" - "Динамо" учрашуви кўпроқ оддий ўртоқлик ўйинини эслатиб юборди.


Чемпионлик учун жиддий кураш олиб бораётган "Локомотив" олий лиганинг 20-турида ўз майдонида чемпионатда жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган "Динамо"ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлими шу даражада зерикарли ўтдики, биринчи тайм якунланмасидан олдидан бир гуруҳ "темирйўлчи" ишқибозлар стадионни тарк этишни маъқул кўришди.

Одатда "Локомотив" ўз майдонидаги ўйинларни кўтаринки руҳда, яъни ҳужумкор ўтказади. Бироқ биринчи бўлимда Вадим Абрамов жамоаси негадир суст ўйнади.

Баҳснинг дастлабки 15 дақиқасида Муҳиддин Худоёров дарвозаси олдида ҳеч қандай вазият содир этилмади. Аксинча, "Динамо" футболчилари "Локо" дарвозасига хавф солишга ҳаракат қилишди. Бироқ на бу жамоа, на у жамоа кўнгилдагидек ўйнолмади.

Ўйин соат 19:00да бошланди. Ҳаво футбол ўйнаш учун жуда қулай бўлди. Лекин футболчиларнинг ҳаракатига қараб шундай тасаввур уйғондики, худди ўйин жазирама иссиқда ўтаётгандек кўринди.

Дастлабки 45 дақиқаликда "Динамо"да ҳам, "Локомотив"да ҳам яққол голга тортадиган вазиятлар бўлмади.

Вадим Абрамов жамоаси ўйини чиқмаганини сезди ва биринчи бўлим якунланишини кутиб ўтирмасдан дастлабки ўзгаришни амалга оширди. Ўрта чизиқда ўйнаб турган Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Тимур Кападзе майдонга чиқарилди. Бу ўзгаришдан сўнг "темирйўлчилар" аъзоси Дилшод Раҳматуллаев тўғри кийиниш хонасига йўл олди. Раҳматуллаев майдондан чиқиб кетаётганда бу ўзгаришдан норози бўлганини ўз ҳаракатлари орқали очиқчасига намойиш этди.

Демак чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Локо"нинг ички муҳитида муаммолар бор десак бўладими?


Ўйинга қайтамиз. Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан тугади ва жамоалар танаффусга йўл олишди.

Вадим Абрамов танаффусдан сўнг яна бир ўзгаришни амалга оширди. Бу сафар негадир учрашувни бошланғич таркибда бошламаган жамоа етакчиси Жасур Ҳасанов (катта) умуман ўйини чиқмаган Олег Зотеевни алмаштирди. Айнан шу ўзгаришлар "Локомотив"нинг ўйинини кучайтирди. Ҳозирги кунда "Локомотив"ни Жасур Ҳасановсиз тасаввур этиш қийин. Ҳасанов буни майдонга тушиши билан яна бир бор исботлади. Айнан унинг фаоллиги билан юзага келтирилган вазиятлар голга айланди.

Аввалига Тимур Кападзени пас билан таъминлаган Ҳасанов, орадан беш дақиқа ўтиб шериги Санжар Шоаҳмедовни қулай вазиятга чиқарди.

"Локомотив" иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида ўйин тақдирини ҳал этган голларни урди ва яна биринчи таймдаги сингари майдонда "йўқолиб" қолди. Киритилган голлардан сўнг "Локомотив" негадир ўйнамай қўйди.

Вадим Абрамов жамоасининг ҳужум чизиғида чинакамига муаммолар пайдо бўлган. Темурхўжа Абдухолиқовнинг йўқлиги яхшигина сезилмоқда. Иккинчи давра арафасида келган Мўйдин Мамазулумов ҳозирча фақат "Нефтчи"га қарши ўйинда ўз фойдасини берди. Охирги ўйинларда Мўйдин гол уришни унутаёзгандек. Марат Бикмаев нега захирада қолдирилади дейдиганлар учун унинг кеча ва "Бунёдкор"га қарши ўйинидаги ҳаракатлари жавоб бера олади деб ўйлайман. Тўпни тўхтатишда, тўп билан ҳаракатланишда ва вазиятларни голга айлантиришда катта муаммоларга дуч келаётган футболчи асосий таркибга киришга лойиқ эмас, албатта.

Иван Нагаевнинг эса ҳозирча айтарли ўйинини кўрмаяпмиз. "Локомотив" бахтига Санжар Шоаҳмедов тўпурарлик қобилиятини ишга солмоқда ва сўнгги учта беллашувда айнан унинг голлари эвазига "Локо" тўққиз очкони чўнтагига солиб қўйди. Санжар Шоаҳмедов учун бу йилги мавсум катта тажриба мактаби бўляпти десак муболаға бўлмайди. Шоаҳмедов катта жамоада ўзини яхши ҳис этиб, юқори даражага чиқиб олмоқда. Кейинги мавсумда ундан бундан-да сифатли ва кучлироқ ўйинни кутиб қоламиз.

Ҳозирча Абрамов ҳужумчи муаммосини Жасур Ҳасановнинг (катта) кучли ўйини ва Шоаҳмедовнинг голлари билан ёпа олмоқда.

"Динамо" жамоасининг ҳимоясида каттагина муаммолар борлиги шундоқ кўриниб қолди. "Локомотив" бутун учрашув давомида голга тортадиган иккита вазият яратди ва шуларни ҳаммасини голга айлантирди.

Бу пайтда эса "Динамо" ҳимоячилари голни томоша қилишни қойиллатишди, ҳужумни бартараф этишни эмас.

Умуман "Динамо"да ҳали аниқ бир ўйин услуби йўлга қўйилгани кўринмади. Жамоага иккинчи даврада келиб қўшилган Илҳом Юнусов етакчи бўлишга улгурган. Аммо унга яқиндан кўмаклашадиган футболчи йўқлиги кечаги баҳсда билиниб қолди. "Динамо"нинг ҳар бир чизиғида етарлича камчилик мавжуд. Шу боисдан ҳам жамоа аутсайдерлар қаторида юрипти.

Баҳром Ҳакимов аввало чизиқлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни йўлга қўйиши лозим.

"Динамо"нинг ўйини Илҳом Юнусов атрофида қурилаётгани аниқ. Лекин жамоанинг қанотлари, яъни вингерлари жуда бўш. Кечаги ўйинда ҳам Баҳром Ҳакимов буни сезди ва ўйин пайтида футболчиларга кўп бора қанотдан эмас, ўртадан ўйнашини талаб қилди.

Жамоага иккинчи даврада келган Дилшод Шарофетдиновнинг ўйинига баҳо бериш жуда қийин. Кечаги ўйинда ушбу тажрибали футболчи майдонда умуман кўринмади. Шарофетдинов жамоа ўйинига киришиб кетмаган ёки унинг ҳозирги ҳолати олий лига даражасидан паст.

"Динамо"га иккинчи даврада келиб қўшилган футболчилардан Ҳасан Асқаров, Феруз Бобоқулов, Дилшод Шарофетдинов, Фарруҳ Шотурсунов, Артём Филипосян, Илҳом Юнусов ва Камолиддин Мурзоев кечаги ўйинда майдонга тушишди. Янгилардан фақатгина Илҳом Юнусов ва Камолиддин Мурзоевнинг ўйини қониқарли. Қолган футболчилар эса ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишмади. Мурзоев ўйин сўнггида яратилган яримта имкониятдан самарали фойдаланди. Илҳом Юнусов эса "Динамо" сафида энг яхши ҳаракат қилган футболчи бўлди.

Бу учрашувдан сўнг "Локомотив" очколари сонини 49тага етказди ва пешқадам "Пахтакор" билан ўртадаги фарқни иккитага қисқартирди.

"Динамо" эса 15 очко жамғарган ҳолда 14-ўринда бормоқда. Биринчи лигага тушиб кетадиган ўринда бораётган "Андижон" билан орадаги фарқ битта очколигича қолган.


Учрашувдан сўнг Баҳром Ҳакимов қолган 10та учрашувдан камида бештасида ютуқни қўлга киритсак бўлди, олий лигада қоламиз деди.

Ҳа, қолган ўйинларнинг тенг ярмида "Динамо" ғалабани қўлга киритса катта эҳтимол билан лигадаги жонини сақлаб қолиши мумкин. Лекин масала шундаки, ҳозирги "Динамо" 10 учрашувдан бештасида ғалаба қозона олармикан? Ҳакимов "Динамо"ни олий лигада олиб қоладими?

Асосий савол шу.Тақвимга назар солсак, "Динамо"ни осон бўлмаган ўйинлар кутиб турибди. Ўз уйида "Насаф", "Нефтчи", "Бунёдкор" ва "Олмалиқ"қа қарши баҳс ва меҳмонда "Пахтакор" билан учрашув ўтказади. Баҳром Ҳакимов жамоаси иккинчи даврада ўзининг асосий рақобатчилари "Сўғдиёна" ва "Андижон"га сафар уюштиради. Айнан шу ўйинлар кўп нарсага ойдинлик киритиб берса ажаб эмас.

Баҳром Ҳакимов олдида ҳозир кичик танаффус мавжуд. Ушбу танаффусдан унумли фойдаланиб, жамоанинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратишини билдириб ўтди, "Динамо" бош мураббийи.

Самарқандликларни осон бўлмайдиган иккинчи давранинг ҳал қилувчи қисми кутиб турибди.

Агарда Ҳакимов қолган ўйинларгача жамоасининг ҳозирги камчиликларини ёпа олмаса, унда "Динамо" биринчи лигага тушиб кетишга асосий даъвогарлар қаторида бўлиши аниқ.

"Локомотив" эса чемпионлик учун пойганинг ҳал қилувчи қисмига яқинлашмоқда. "Пахтакор"нинг Ғузорда очко йўқотгани "темирйўлчилар" учун қўл келди. Кейинги турда "темирйўлчилар" "шерлар"га қарши саф тортишади. Буёғига "Локомотив"нинг тақдири ўз қўлида. Вадим Абрамовни эса жуда зич тақвим кутмоқда.

"Пахтакор" билан чемпионат ўйини, "Насаф"га қарши Ўзбекистон кубоги доирасидаги ярим финал жавоб баҳси ва чемпионатда ҳам "аждарлар" билан бўладиган тўқнашув. Айнан шу учрашувларда "темирйўлчилар"нинг кўп масаласи ҳал этилади. Буёғига Вадим Абрамов жамоага ғолиблик руҳини сингдириши зарур. Ички муҳитда муаммо юзага келмаслиги лозим. Акс ҳолда бу нарса уларнинг зарарига ишлаб кетиши тайин. Кечаги учрашув шуни кўрсатдики, "Локо"да ички муҳит ҳавас қиларли даражада эмас. Дилшод Раҳматуллаевнинг қилган иши ва ўйиндан сўнг Нестеров ва Жасур Ҳасановнинг тушунмовчилиги якунда "Локомотив" учун минусга кетиши мумкин.

Жамоада ички муҳит тоза бўлмаса, чемпионлик руҳияти йўқолиб бораверади. Бу каби нарсалар муҳим ўйинлар олдиданпанд бериб қўйиши мумкин.

Умуман кечаги ўйинда "Локомотив" маҳорат эвазига рақибни доғда қолдирди ва навбатдаги уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Кечаги ўйин "картинаси" нега олий лига ўйинларида мухлислар ташрифи пасайиб кетганини кўрсатиб берди десак бўлади. Бу каби иштиёқсиз, оддий ўтадиган учрашувни томоша қилиш учун жуда жонкуяр ишқибоз бўлиш лозим. Бўлмаса чиройли футбол томоша қилишни ёқтирадиган футбол шайдоларини бундай шиддатсиз кечадиган ўйинлар орқали эътиборини тортиш бажариб бўлмас иш.



Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика