Шевченко яқин соатларда истеъфога чиқарилади

Eldor Akmurzayev
10 янв 2022, 08:25
Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Унга кўра, “Женоа” тез орада жамоа бош мураббийи Андрей Шевченкони истеъфога чиқаради. Бу маълумотни бошқа бир инсайдер Жанлука Ди Марцио ҳам тасдиқлади.

Генуяликлар 21-турда ўз майдонида “Специя”га ютқазиб қўйди. Умуман жамоа Шевченко бошқарувида 10-ўйинда 6-мағлубиятни қабул қилди. Учта баҳсда эса дуранг қайд этилган. Биргина ғалаба Кубок доирасида “Салернита”га қарши ўйинда юз берганди.

“Женоа” чемпионат жадвалида 12 очко билан аутсайдерлар қаторида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›