Шевченко: “Ўйин савияси борасида фарқ катта эди”
04 июл 2021 07:20
Янгиликлар
Шевченко: “Ўйин савияси борасида фарқ катта эди”
-Бугунги беллашувда бир қатор эпизодларда рақибга имкониятни бой бериб қўйдик. Айниқса, иккинчи қаватдаги курашларда. Бу борада инглизларда устунлик бўлиши билардик. Марказий ҳимоячимиз Кривцовнинг йўқлиги ҳам биз учун катта йўқотиш бўлди, десак хато бўлмайди. У айнан иккинчи қаватдаги курашларда фойдаси тегиши аниқ этди.
-Ҳар иккала тайм бошида голлар ўтказиб юборилди...
-Ҳа, айнан биз шундай вазиятлар рўй бермаслиги учун астойдил тер тўкишимиз лозим эди. Аммо ҳар қандай вазиятдаям жамоа ўз услуби ва принципларига содиқ ҳолда ҳаракат қилди. Биз айрим дақиқаларда ўйинни назорат қила олдик, хавфли ҳужумларни ташкил қилдик. Албатта ўйин савияси борасида рақиб биздан устунроқ эди. Иккинчи қаватдаги курашларда инглизлар устунроқ эди ва улар бундан самарали фойдалана олишди.
-Евродан чиқарган хулосаларингиз...
-Ҳозирдан аниқ бир хулоса чиқаришга шошилмайман. Киевга қайтгач барчасини таҳлил қилиб, кейин якуний фикримни билдираман”, дея Шевченконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tribuna.com сайти Футбол 1 телканалига таяниб.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар