Шевченко: "Люксембург билан баҳс бундай қийин ўтади деб ўйламагандим"
26 мар 2019 10:15
Янгиликлар
Шевченко: "Люксембург билан баҳс бундай қийин ўтади деб ўйламагандим"
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Люксембургга қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақида (2:1) фикр билдирди.
"Бугун биз учун энг муҳими натижа. Мухлисларга катта раҳмат, уларнинг қўллаб-қувватлаши жамоага ёрдам берди.
Люксембург терма жамоасини ҳам мақтамоқчиман. Кеча бу жамоа футбол ўйнашни билади дегандим. Бугун бу исботланди. Люксембург терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати жуда яхши экан. Бу жамоадаги ўйинчилар бизга катта муаммолар яратишди.
Бир нарсани айтай: Омад келиши учун унга муносиб бўлиш лозим. Март - Украина жамоалари учун доимо оғир ой бўлган. Доимо! Баҳс бундай қийин ўтишини кутмагандим, аммо бугун кўп хатога йўл қўйдик.
Футболчилар ўйин тузилмасини бузиб юборган бўлишсада, аммо охиригача курашишди. Омадимиз келди ва ғалабага эришдик" - дейди Шевченко.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар