UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  1 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  6 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   6 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  54 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов 3 йилга футболдан четлатилди Янгиликлар

ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов 3 йилга футболдан четлатилди

Теглар :  Шерзод Қосимов
Футбол соҳасида коррупсион ҳолатларга чек қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупсион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамларини аниқлаш бўйича сай-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ФИФА ва ОФК ҳаками Ш.Қосимов бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан Ш.Қосимов ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 3 (уч) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Рейтинг: +160   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика