UZ

Сўнгги янгиликлар

06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  9 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  41 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  156 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  476

Шерзод Насруллаев: "Насаф"ни ёш жамоа дейишингиз мумкин, лекин биз ақлан ўсишга эришдик" Янгиликлар

Шерзод Насруллаев: "Насаф"ни ёш жамоа дейишингиз мумкин, лекин биз ақлан ўсишга эришдик"

Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК кубоги Интерзонал финал босқичида Гонконгнинг "Ли Ман" жамоасини мағлубиятга учратиб финалга йўлланма олди (3:2).

Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда ғолиб номи асосий дақиқаларда аниқланмади. Жавоб учрашуви йўқлиги сабабли баҳс тақдири битта ўйинда ҳал бўлиши керак эди. Натижада беллашув бош ҳаками жамоаларни 15 дақиқадан иборат иккита экстра-таймларга таклиф қилди. Ҳужумлар сонини оширган майдон эгалари 105+1 дақиқага келиб ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Шерзод Насруллаевнинг чап қанотдан оширган тўпини Андрия Калудерович голга айлантирди. Биз мазкур ўйиндан сўнг учинчи голда катта ҳажмдаги ишни бажариб берган Шерзод Насруллаевни суҳбатга чорладик.

- Аввало ғалаба билан табриклаймиз. "Ли Ман"га қарши кечган ўйин аввалгиларига нисбатан қай даражада қийин ўтди? Жамоа кеча ҳақиқий қаршиликка дуч келди...
- Раҳмат катта. Фикримча, "Ли Ман" жамоаси "Аҳал", "Моҳун Баган"га қараганда кучлироқ, дея оламан. Буни майдонда ҳам кўрдик. Бизга етарли даражада қийинчилик туғдира олишди. Ўйин осон ўтмади.

- Иккинчи бўлимда жамоа ўйинини йўқотиб қўйгандек ёки эрта хотиржамликка берилгандек таассурот қолдирди. Рақиб эса "ифлос" футбол кўрсатишга, "Насаф"нинг ўйинини бўғишга ҳаракат қилди...
- Тўғри биринчи бўлим давомида устунликка эга бўлдик. Иккита гол ҳам уришга эришдик. Лекин иккинчи бўлимда иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Ўзимизнинг хатоларимиз панд берди. Голдан кейин эса сус ҳаракат қилганимиз рост. Қийин бўлиши олдиндан аниқ эди.

- Финалда қайси жамоа "Насаф"га рақиб бўлишини кутган эдингиз?
- Қайси жамоа билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ.

- Сизнингча "Ал Муҳаррақ" "Кувайт СК"га қараганда бироз енгилроқ рақибми?
- Йўқ, бундай ўйламайман. Агар кучсиз жамоа бўлганида "Кувайт СК"ни мағлуб этмасди. Демак ўзига яраша кучли жамоа. Финалда ҳамма нарса ҳал бўлади.

- Учрашувдан сўнг Рўзиқул Бердиев сизни жароҳат билан ҳаракат қилганингизни айтди. Аслида ҳолатингиз қандай? Балки оғриқ қолдирувчи укол ёрдамида тўп тепгандирсиз...
- Шамоллагандим. Шунингдек оёқ пайларимда бироз муаммо бор эди. Ўйин пайтида жароҳат орттириб олдим.

- Ўзбекистон терма жамоасига чақирилишингизни ҳамма кутяпти. Лекин Сречко Катанец ҳозирча таклиф қилгани йўқ...
- Бу гапни кўпчилик инсонлардан эшитганман. Ўзимга ҳам айтишган. Терма жамоага энди чақиради, деб ўйлайман.

- Жамоа финалгача оғир йўлни босиб ўтди. Футболчиларда халқаро майдон кўникмаси шаклланиб бўлдими? Бундай ютуқдан кейин" Насаф"га нисбатан ёш жамоа иборасини ишлатиш тўғрими?
- Ҳа, ёш жамоа деб, айтишингиз мумкин. Лекин ақлан ўсишга эришдик, дея оламан. Бизни қўллаб - қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Биз финалда ҳам ғалаба қозониб ОФК кубогини Ўзбекистонга олиб келишга, жонимизни бериб ўйнашга ҳаракат қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика