UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  2 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   2 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Шерзод Каримов: "Имконият берилса "Нефтчи" учун ўйнашга ҳар доим тайёрман" Янгиликлар

Шерзод Каримов: "Имконият берилса "Нефтчи" учун ўйнашга ҳар доим тайёрман"

Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (2:1) баҳсидан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси Шерзод Каримов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугун тарихий учрашув ўтказдик деб ўйлайман. Фарғона аҳли бу ўйинни анчадан буён кутаётганди. Биз бугунги ўйинни ютмасликка ҳаққимиз йўқ эди. Шукр, юзимиз ёруғ бўлди ва ғалаба қозондик. Ғалаба билан барчани табриклайман.

- Бугун "Нефтчи"нинг ўйини унчалик ҳам чиқмаганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Бугун ҳаяжон ўз таъсирини кўрсатди. Чемпионлик ўйинлари ҳар доим мана шу каби қийин ўтади.

- Сизни навбатдаги мавсумларда ҳам "Нефтчи"да кўришимиз мумкинми?

- Ниятим бор, имконият берилса албатта бор кучим билан ўйнайман, жамоа учун ҳар доим ўйнашга тайёрман. "Пахтакор"га ўтган вақтимда фаолиятимни барибир "Нефтчи"да якунлайман деб ният қилгандим. Холис ният экан, мана ҳаммаси амалга ошмоқда.

- Пенальти тепаётган вақтда қандай туйғуларни ҳис этдингиз?

- Албатта бундай вазиятларда ҳаяжон бўлиши шубҳасиз. Ғалабага эришиб юзимиз ёруғ бўлди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика