UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Шерзод Эсанов: "Андижон"да ҳар томонлама ўсишга эришдим" Янгиликлар

Шерзод Эсанов: "Андижон"да ҳар томонлама ўсишга эришдим"

Ижара асосида "Андижон"дан "Олимпик" клубига ўтган иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов қуйидагиларни айтиб ўтди.

"Фаолиятимда катта футболга қадам қўйишни "Андижон"дан бошладим. Ўйлайманки, бу ердаги бир ярим йиллик мавсум мен учун ҳар томонлама яхши бўлди. 

"Андижон"даги атмосфера ажойиб эди ва у ердаги ҳамма нарса менга ёқди, худди ўзим ўйлагандек. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Андижон" клуби раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари, ошпазлари, жамоа ходимлари ҳаммага катта раҳмат айтмоқчиман.

Режамда кетиш йўқ эди. "Андижон"га анча ўрганиб қолгандим. Лекин менга таклиф бўлди ва бу ҳақда уйдагилар билан маслаҳатлашдим, ўрганиб чиққанимиздан сўнг бу чақирувга рози бўлдим. Барибир қачондир шундай бўлиши керак эди. Бироқ яна қайтараман: "Андижон"га анча ўрганиб қолгандим ва бу ўзим ёқтирган жамоа эди. Мухлислари эса жуда ажойиб. Бу ердаги бир ярим йиллик фаолиятим жуда яхши ўтди, ҳар томонлама ўсишга эришдим. Тажриба орттиришга эришдим. Мураббийлардан, катта футболчилардан кўп нарса ўргандим. Хуллас, "Андижон"даги фаолиятим зўр ўтди. Ҳаммаси учун раҳмат айтмоқчиман. Иккинчи давра жамоага омад тилаб қоламан", – деди футболчи.

20 ёшли Эсанов "Андижон" таркибида 5 та ўйин ўтказди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика