"Шердор" ўртоқлик учрашувида "Динамо"ни мағлуб этди
14 фев 2018 16:16
Янгиликлар
"Шердор" ўртоқлик учрашувида "Динамо"ни мағлуб этди
Бугун Самарқанднинг икки клуби ўртоқлик учрашувида ўзаро баҳс олиб борди.
"Шердор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги назорат беллашуви "Шердор"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ўйин "Динамо" футбол мактаби майдонида ўтказилди.
Ўйинда дастлаб "Динамо" ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов томонидан ҳисоб очилди. У жарима тўпидан унумли фойдаланди. Орадан сал ўтиб "Шердор" футболчиси Миржалол Локаев ҳисобни тенглаштирди.
"Шердор"га ғалаба келтирган голга эса Лазиз Нуриддинов муаллифлик қилди. У жарима тўпидан узатилган тўпни боши билан "Динамо" дарвозасига йўллаб қўйди - 2:1.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Фикрлар