UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  1 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  16 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  4 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  8 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  2 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  6

"Шердор" футболчиларининг "Ёзёвон" билан ўйиндан олдинги фикрлари Янгиликлар

"Шердор" футболчиларининг "Ёзёвон" билан ўйиндан олдинги фикрлари

Теглар :  ШердорЁзёвон
Бугун ПРО лиганинг 14-турида Самарқанднинг “Шердор” жамоаси Фарғонанинг “Ёзёвон” жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашувдан олдин “Шердор” футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ғолибжон Сарибоев: 
− Ёзёвонда бўлиб ўтган ўйинда жамоамиз аламли мағлубиятга учраган эди. “Ёзёвон”дан учралган мағлубият шунчаки тасодиф эканлигини бугунги ўйинда исботлашга ҳаракат қиламиз.

− Эртанги ўйинда “Шердор”ни асосий қуроли ким?
− Ким билсин, балки ҳужимчимиз Фахриддин Алимовдир?! Бу борада мен бирор нима дея олмайман.

− Жамоа сўнгги ўйинларда ижобий натижаларни қайд этмоқда. Бугун ҳам қизиқарли баҳснинг гувоҳи бўламизми?
− Буни олдиндан айтиб бўлмайди. Рақибимиз ҳам оддий жамоа эмас. Ҳаракатда баракат. Жамоамиз билан биргаликда ҳаракат қилсак албатта ижобий натижага эришамиз.

Отабек Ҳамрақулов: − Бугунги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз муҳим 3 очкони қўлга киритиш.  
− Жамоанинг сўнги ўйинлардаги ғалабали сериясига нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?
− Энг аввало жамоамиздаги шижоат, футболчиларнинг ғалабага бўлган чанқоқлилиги. Боиси, жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Уларнинг ҳам мақсади Супер лига жамоаларида тўп суриш. Шу боис ҳам улар ҳар бир ўйинда ўзининг бор иқтидорини кўрсатишга, мураббийлар эътиборига тушишга ҳаракат қилади. Ғалабаларимизнинг яна бир жиҳати бу – мураббий фактори.

Бекзод Рўзматов: − Айнан “Ёзёвон” жамоасига қарши ўйинда майдондан четлатилган эдим. Боз устига жамоамиз ўша ўйинда мағлубиятга ҳам учраган эди. Шу боис ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиз учун қайсидир маънода аламимиз бор. Бугун жамоадошларим билан биргаликда бор имкониятимизни ишга солиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Жамоанинг кайфияти аъло. Ўйинга юз фоиз тайёрмиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика