Шенсни бир ой ичида иккинчи марта жароҳат олди
01 сен 2022 17:38
Янгиликлар
Шенсни бир ой ичида иккинчи марта жароҳат олди
"Ювентус" дарвозабони Войцех Шенсни бир ой ичида иккинчи марта жароҳатланди, деб хабар берди туринликлар матбуот хизмати.
Аввалига Шенсни 7 август куни "Атлетико"га қарши ўртоқлик учрашувида (0:4) жароҳат олганди. Чоршанба куни у А Сериянинг 4-турида "Специя"га қарши ўйинда (2:0) яна жароҳат олди ва биринчи таймда алмаштирилди. Шифокорлар боғламлар капсулида синиш ёки жиддий зарар борлигини истисно қилишди, бироқ дарвозабоннинг тўпиғи шикастланганини айтишмоқда.
Фикрлар