UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  0 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди Янгиликлар

Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди

Дарвозабон фаолиятини якунлаганидан сўнг яна футболга қайтишни истамаган.

Войчех Шенсни "Барселона"га ўтишига рафиқаси қаттиқ туриб олганини тан олди. Польшалик дарвозабон ўтган мавсумда каталонияликлар сафига қўшилиб, фаолиятини қайта давом эттирди.

"Ота бўлиш, шубҳасиз, менинг ҳаётимдаги энг муҳим вазифадир. Уни қанчалик яхши уддалаётганимни билмайман, буни хотиним ва болаларимдан сўраган маъқул. Бу мен ўйнаган энг қийин ўйин, лекин у энг катта мамнуният келтиради.

Футболга қайтиш ва "Барселона"да ўйнаш мен учун аниқ танлов эмас эди. Мен бундай қилишни истамасдим. Мен ниҳоят уй ишларига ёрдам берадиган ва ўзини ота сифатида тўлиқ намоён қиладиган инсонга айланишга тайёрланаётган эдим. Аммо хотиним оёқ тираб туриб олди.

У буни мен учун ажойиб имконият деб билганми ёки шунчаки мени уйдан чиқариб юбормоқчи бўлганми, ҳозиргача билмайман. Қандай бўлмасин, у буни уддалади ва мен ундан жуда миннатдорман," - деди Шенсни.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
08 окт 09:02:10
Hilol
Хотикқули.... ????
   
08 окт 00:11:08
PSG emas Barcelona muhlisiman. Realga ham omad
football4fans фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hozir bitta gap kam, ikkita gap ko'p bo'lib turibdi...
Eng zo'r fikr...
   
07 окт 23:34:24
football4fans
Hozir bitta gap kam, ikkita gap ko'p bo'lib turibdi...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика