"Шахтёр" Эдуардонинг кетиши ҳақида эълон қилди

Aslanov Jasurbek
23 дек 2016, 18:14
Ҳужумчи Эдуардо да Силва "Шахтёр"ни тарк этди.

33 ёшли футболчининг Украина клуби билан шартномаси 2016 йилнинг 31 декабрида якунига етади, томонлар келишувни узайтирмади.

Эдуардо да Силва 2010 йилда "Арсенал"дан "Шахтёр"га ўтган. У дебют мавсумида жамоанинг Чемпионлар лигасидаги тўпурарига айланди. Эдуардо биринчи тўрт мавсумида "кончилар" билан 8 та совринни қўлга киритди.

Хорватиялик форвард "Шахтёр"да 173 та учрашув ўтказди ва 57 та гол урди. У уч маротаба Украина чемпиони бўлди ва 4 та мамлакат Кубоги ва 3 та Украина Суперкубоги соҳибига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Шунингдек ўқинг

Сўнгги янгиликлар

Барча ›