UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  1 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  2 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  3

"Шахсий фаолиятимдан ҳам олдин "Насаф"га ёрдам бериш ҳақида ўйлаяпман" - Шерзод Насруллаев Янгиликлар

"Шахсий фаолиятимдан ҳам олдин "Насаф"га ёрдам бериш ҳақида ўйлаяпман" - Шерзод Насруллаев

"Насаф" жамоаси ОЧЛ 1/8 финалида 19 февраль куни Қатарда Саудия Арабистонинг "Ал Шабаб" жамоасига қарши майдонга чиқади.

Мазкур учрашувга пухта тайёргарлик кўриш учун "аждарлар" айни дамда Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб турибди. Мазкур йиғин ва "Ал Шабаб" ҳақида "Насаф" футболчиси Шерзод Насруллаев тўхталиб ўтди. 

"Туркияга жамоалар яхши шароитларда шуғулланиш, кўпроқ ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун келмоқда. Қаршида асосан футзалга мослашган залда машғулот олиб бордик. Шу томони бироз қийинчилик туғдирди. Бор мақсад шу, тамом. Биласиз ўзимизда об-ҳаво сабаб табиий майдонларда шуғуллана олмайсиз. 

Тайёргарлик жиддий олиб боряпмиз. Бор эътиборимиз "Ал Шабаб" билан ўйинга қаратилган. Имкон қадар тезроқ спорт формамизни кўтариб олишимиз керак.   

Шахсий фаолиятимга келсак, яна ўсишим лозим. Бугунги кунда "Насаф"га барча мусобақаларда ғолиб чиқишига ёрдам бериш ҳақида ўйлаяпман",- дейди Шерзод Насруллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика