UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Альваро Мората Италияга қайтади  0 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  13 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  1 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  5 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   16 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  2 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  12 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  12

Шавкат Саломов - 2016 йил "Бухоро"нинг энг яхши футболчиси Янгиликлар

Шавкат Саломов - 2016 йил "Бухоро"нинг энг яхши футболчиси

Теглар :  Бухоро
Янги йил арафасида "Бухоро" клуби расмий сайтида, мухлислар орасида “Бухоро”нинг йил футболчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилинган эди.

Сўровномада 2016 йилда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган барча футболчилар иштирок этишди. Деярли 25 кун давом этган сўровномада жами бўлиб 1628 нафар мухлис иштирок этди.

Ушбу сўровномада мухлисларнинг 19% (306 нафар) ўз овозларини жамоа сардори Шавкат Саломовга беришди. Бу кўрсатгич футболчилар орасидаги энг юқориси бўлди ва Шавкат Саломов “ЙИЛ ФУТБОЛЧИСИ” унвонига сазовор бўлди.

Сўровномада Азиз Ибрагимов Саломовдан кейин энг кўп овоз тўплаган футболчи ҳисобланади. Ибрагимовга мухлисларнинг 12% (189 нафар) ўз овозларини беришди.

Учинчи ва тўртинчи ўринни Саламат Қутибоев ва Алишер Санаев банд этган. Уларга мос равишда 157 ва 149 нафар мухлис овоз берган.

Сўровноманинг тўлиқ натижалари МАНА БУ ерда.

Сўровномада иштирок этган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика