UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  1 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  2 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  10 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  4 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  9

Шавкат Саидов: "Локомотив"ни ғалаба ва чемпионлик билан табриклаймиз" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Локомотив"ни ғалаба ва чемпионлик билан табриклаймиз"

“Локомотив” – “Металлург” учрашувидан кейин биз “Металуург” ФК жамоа бошлиғи Шавкат Саидовнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Аввало, “Локомотив”ни муддатидан олдин чемпионликка эришганлиги билан табриклайман. Бизга қарши ўйиндан бир кун муқаддам темирйўлчиларнинг чемпион бўлганлиги ҳақидаги хабар назаримда ўйиннинг шиддатли ўтишига бироз салбий таъсир кўрсатди. Мезбонларга қараганда ҳам бизнинг футболчиларимизда “курашиш иштиёқи” пасайганлиги сезилди. Янги чемпионга қарши 20 дақиқа жиддий рақобат кўрсатишга кучимиз етди. Кетма кет ўтказиб юборилган голлар эса ўйинчиларимизнинг ўз кучларига бўлган ишончларини сўндирди. “Локомотив” бу йил мавсумни жуда кўтаринки тарзда, чемпионга хос ва мос тарзда ўтказди. Жамоада тенг кучли иккита таркиб мавжуд. Заҳиранинг кучлилиги боис барча рақибларидан устун эканлиги сезилиб турди. Темирйўлчиларга энди халқаро майдонларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этишларини тилаб қоламиз.

Биз учун эса мавсум ҳали якунлангани йўқ. Кейинги ўйинга, ўз уйимиздаги охирги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Муваффақиятли ўтган мавсумни ишқибозларимиз қаршисида ғалаба билан якунлашни хоҳлаймиз, дейди Шавкат Саидов.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика