UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  11 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  2 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  18 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  417 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  2 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5

Шавкат Саидов: "Андижон" олий лигада қолса хурсанд бўламан" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Андижон" олий лигада қолса хурсанд бўламан"

"Андижон" - "Металлург" учрашувидан сўнг меҳмонлар жамоа бошлиғи Шавкат Саидов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин тенг курашлар остида кечди. Шу боис дуранг натижаси адолатли бўлди деб ўйлайман. Жамоамнинг ҳимоявий ўйинидан қониқдим, ҳужумдаги ҳаракатларидан қониқмадик. 28 октябрь кунги "Бунёдкор"га қарши баҳсга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

"Андижон"да ортга йўл йўқ эди. Ўтган йил бу жамоа бизни мағлуб этганди. Рақибнинг стандарт вазиятларидан бироз қўрққандик. Аммо шукурки вазиятлар деярли бўлмади.

Бугун биз 2 очко йўқотдик. Кучли олтиликка киришда мавсум охирида бу йўқотилган 2 очко етмай қолиши мумкин.

"Андижон"нинг ўйинларини кўриб чиққандик. Давралар оралиғида ҳам айнан шу ҳисоб қайд этилган эди. Аммо ўшанда жамоа менга кўпроқ ёққанди. "Андижон"га омад тилайман, жамоа олий лигада қолса хурсанд бўламан", дейди Шавкат Саидов.

"Андижон" матбуот хизмати
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика