Шароф Муҳитдинов: “Стадионга келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Кубок ҳаммамизники”
		
		31 окт 2022 09:00
        Янгиликлар	
	 
				 
				Шароф Муҳитдинов: “Стадионга келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Кубок ҳаммамизники”
Ўзбекистон Кубоги финалида “Навбаҳор” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Насаф” аъзоси Шароф Муҳитдинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
			Кайфият аъло даражада. Худога шукур, ғалаба қозондик. Ўйин жуда қизиқарли бўлди, деб ўйлайман. Стадионга келган мухлисларга катта раҳмат. Ишқибозларни 12-ўйинчи, дея таърифлашади. Қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Кубок барчамизники.
- Бугун чап қанотда латераль вазифасини бажардингиз. Ҳам Даврон Ҳошимов, ҳам Асад Собиржоновга қарши ўйнашингизга тўғри келди. Бу сизга қийинчлик туғдирмадими?
- Уларга қарши олдин ҳам ўйнаганмиз. Учрашувдан олдин теория бўлади бизда ва ким қандай кучга эгалигини кўриб чиқамиз. Бизга рақибнинг фарқи йўқ, кимга қарши ўйнашимиз ҳам. Муҳими эса ғалаба қозондик, юзимиз ёруғ бўлди. Худо хоҳласа чемпионликка (Суперлига ҳақида) ҳаракат қиламиз.
Фахриддин Рўзиев ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар