UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

"Шанхай СИПГ"да бўш қолган осиёлик футболчи лимитини АПЛдан харид қилинган ўйинчи тўлдиради Янгиликлар

"Шанхай СИПГ"да бўш қолган осиёлик футболчи лимитини АПЛдан харид қилинган ўйинчи тўлдиради

Хабарингиз бор, Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Шанхай клубини тарк этмоқда.

"Брайтон" Аарон Муйни 28 августда "Шанхай СИПГ"га ўтганини эълон қилган эди. Аммо, Хитой клуби буни бироз олдинроқ эълон қилди. Хитой клуби футболчини 4 миллион фунтлик товон пулини тўлаган.

Хитой чемпионатидаги легионерларга қўйилган лимит бўйича янги қарорга кўра, энди бир клубда бир ўйин учун 5 нафар (қайси қитъадан эканлиги аҳамиятсиз, дарвозабонлар бундан мустасно)гача чет эллик ўйинчи қайдномадан ўрин олиши мумкин. Аммо, ОЧЛда ўйнайдиган Хитой клублари Осиёнинг клублар миқёсидаги бош мусобақасида барча қатори 3+1 лимити бўйича иштирок этишади.

29 ёшли австралиялик футболчи "Брайтон"га қадар "Болтон Уондерерс", "Сент-Миррен", "Вестерн Сидней Уондерерс", "Мельбурн Сити", "Манчестер Сити", "Хаддерссффилд Таун" клубларида тўп тепган. 2012 йилдан буён эса Австралия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

→ Одил Аҳмедов "Шанхай СИПГ" тарк этиб, бошқа бир Хитой клубида фаолиятини давом эттиради 


Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика