UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Шамил Ярулин: "Насаф" янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрди" Янгиликлар

Шамил Ярулин: "Насаф" янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрди"

Қаршининг "Насаф" клуби бош менежери Шамил Ярулин янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Янги мавсум бошланмоқда. Бу мавсум қизиқарли ўтишини кутаяпмиз. Қаршида Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги 3та ўйин бўлиб ўтади. Бизда меҳмонларга жуда ҳам яхши шароитлар яратиб берамиз".

"Жамоа 12 кун давомида БААда йиғин ўтказди. Унда "Насаф" 4та ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтди. Бу ўйинлар орқали таркибдаги футболчиларни текшириб олдик. Битта муаммо яхши ҳужумчи йўқлиги бўлиб турибди. Аммо таркибда бир қатор янги ёшлар ўсиб етишишмоқда. Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов, Бобур Абдухолиқов, Умид Эргашев ва Ислом Рашидхонов каби ёшлар бизнинг келажагимиз. Клуб футбол мактаби яхши ишлашда давом этмоқда".

"17 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги баҳсни орзиқиб кутаяпмиз. "Бунёдкор" стадионида "Пахтакор"га қарши ўйинда муносиб ўйин кўрсатиб мухлисларимизни қувонтиримоқчимиз. Умид қиламанки мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз".

"2 март куни Қаршида ОЧЛдаги илк учрашув бўлиб ўтади. Айни пайтда майса билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Қишда майсага алоҳида эътибор билан қаралди, шу боис дастлабки ўйинда майдон идеал ҳолатда бўлади", - дейди Шамил Ярулин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика