UZ

Сўнгги янгиликлар

Шакирини таркибига қўшиб олмоқчи бўлган клублар номи маълум бўлди Янгиликлар

Шакирини таркибига қўшиб олмоқчи бўлган клублар номи маълум бўлди

"Goal" нашри "Ливерпуль" футболчиси Жердан Шакирини таркибига қўшиб олмоқчи бўлаётган клублар рўйхатини ёзиб ўтди.

29 ёшли футболчи учун асосий даъвогар "Лацио" бўлиб турибди. Шунингдек, "Наполи", "Севилья" ва "Вильярреал" каби клублар ҳам унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ футболчи "Ливерпуль"дан кетишга тайёрлигини, "Лацио"да ўйнаш истаги юқори эканлигини айтиб ўтганди.

Швейцариялик 2018 йилдан буён "Ливерпуль" таркибида ҳаракат қилмоқда. Бунга қадар у "Сток Сити", "Интер", "Бавария" ва "Базель" каби жамоалар таркибида ҳаракат қилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика