UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  13 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  15 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  15 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  18 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   2 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  11 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   48 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  10 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  11 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  17 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1

Шаҳриддин Ишназаров: «Навоийлик мухлислар «Қизилқум»га ишонади» Янгиликлар

Шаҳриддин Ишназаров: «Навоийлик мухлислар «Қизилқум»га ишонади»

Олий лига еттинчи тур марказий учрашувларидан бири «Қизилқум» — «Бухоро» учрашувидан кейин мезбонлар Мухлислар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу учрашувда ҳар бир очко икки жамоа учун ҳам жуда қадрли эди, — дейди Шаҳриддин Ишназаров. — Шу боис, кўплаб бухоролик ишқибозлар ҳам ўйинни стадионнинг ўзидан туриб кузатишди. Аслида учрашув дуранг натижа билан тугаганида ҳисоб адолатли бўларди. Афсуски, севимли жамоамиз ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев бироз ҳиссиётга берилиб, қизил карточка олди ва майдонни тарк этди. Шу вазиятдан 5-10 дақиқа аввал айнан Шерали меҳмонлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов билан тўқнашиб, боши ёрилганди. Буни тўғри тушунамиз. Жароҳат ҳам футболнинг бир бўлаги. Аммо ҳар қандай вазиятда футболчи ким бўлишидан қатъий назар ўзини қўлга олиши тарафдоримиз.

«Қизилқум» ушбу ўйингача мағлубият нималигини билмай келаётганди. Шу боис бўлса керак, охирги натижа айрим ишқибозларга ёқмаслиги мумкин. Аммо биз «Қизилқум» жамоасига ишонамиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар севимли футболчиларимизнинг кейинги учрашувларидаги ғалабаларига ишонамиз ва уларни доимо қўллаб-қувватлаймиз! Навбатдаги ўйинда «Қизилқум» Қаршига сафар қилади. Кўпсонли Мухлислар клубимиз аъзолари ушбу ўйинда ҳам ўз суюклиларига далда бўлишга ҳозирданоқ тайёр! Олға, «Қизилқум»! Доимо ғалаба ёр бўлсин!", - дейди Ишназаров.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика