UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Шаҳрам ёки Бобоусмон? Дилшод ёки Бектемир? Токио Олимпиадасига қайси боксчиларимиз бориши мумкин? Янгиликлар

Шаҳрам ёки Бобоусмон? Дилшод ёки Бектемир? Токио Олимпиадасига қайси боксчиларимиз бориши мумкин?

Теглар :  Бокс
2020 йилда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур Олимпиадада Ўзбекистон делегацияси учун асосий медаль тақдим этувчи спорт тури шубҳасиз боксдир. Бокс бўйича Олимпиадага лицензия тақдим этувчи мусобақа 2020 йилнинг февраль ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилади. Айни пайтда ўзбек бокси мухлисларини терма жамоамиз ўша мусобақага қандай таркиб билан бориши мумкин деган савол қизиқтирмоқда. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон бокс федерацияси ва Марат Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби лицензион турнирда иштирок этадиган таркибни аниқлаб бўлган. 

Биз ушбу таркиб қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида бироз таҳлил қилиб кўрсак. 

2016 йилги Олимпия ўйинларидан фарқли равишда бу сафар эркаклар 8 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришади. Бразилия мезбонлик қилган Олимпиадада эса вакилларимиз 10 та вазн тоифасида 7 та медаль қўлга киритишганди. Токиодаги мусобақада вазифа янада қийинлашиши аниқ. Демак, бошладик. 


-52 кг. Ушбу вазнда бир қатор иқтидорли боксчиларимиз етарли. Аммо Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров бу борада фаворит. Шаҳобиддин буни уч ой олдин Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатидаги олтин медали билан ҳам исботлаб қўйди. Ҳасанбой Дўсматов, Нодиржон Мирзаҳмедов, Аброржон Қодиров ва бошқа бир қатор боксчиларимизнинг қолиб кетишлари албатта ачинарли. Лекин, Зоировнинг қандай формада эканлигини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Шу сабабдан ҳам, мураббийлар штаби айнан Шаҳобиддин Зоиров вариантида тўхталишса керак. 


-57 кг. Миразиз Мирзаҳалилов. Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати олтин медали соҳибига албатта Олимпия ўйинларида ҳам имконият тақдим этилади. 30 январь куни Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда иккита камар учун жанг ўтказади. Миразиздан хеч бир жабҳада қолишмайдиган Абдулҳай Шораҳматов ҳам яқин орада профессионал боксга ўтиш арафасида турибди. Ортиқча гап-сўзга ҳожат бўлмаса керак. 

-63 кг. Терма жамоамизда бугунги кундаги энг оғриқли вазн тоифаларидан бири. Россиядаги жаҳон чемпионатида ...


Мақоланинг тўлиқ қисми бу ерда > > > Шаҳрам ёки Бобоусмон? Дилшод ёки Бектемир? Токио Олимпиадасига қайси боксчиларимиз бориши мумкин?

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика