UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  3 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман" Янгиликлар

Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"

Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида ОКМКдан устун келди (3:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "Бухоро" етакчиси Шаҳбоз Жўрабековнинг фикрлари билан қизиқдик.

- ОКМК билан ўйиндаги ғалабани қандай сўзлар билан изоҳлаш мумкин? Кубок учун фаворитлар қаторидаги жамоани мусобақадан чиқариб юбориш ўйиндан кейин қандай ҳиссиётларни берди?

- ОКМК билан учрашувлар ҳар доим қийин кечади. Сабаби бу жамоа одатда очиқ ўйин таклиф қилади. Ғалабага соатлаб изоҳ берсак ҳам кам. Биласиз, Суперлигада анчадан буён ғалаба қозона олмаётган эдик. Бунга қадар "Нефтчи" билан оғир ўйин ўтказиб аламли тарзда енгилгандик. ОКМК кучли таркибга эга ва совринлар учун курашмоқда. Кубокда яхши имкониятга эга эди. Лекин биз ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Майдонда ғалаба учун жанг қилишга тайёрмиз. Аксига олиб бош мураббийимиз ҳам четлатилганди. Руғий тушкунлик ва бошқа муаммоларни бир четга суриб якунда ғалабани ўзимизники қилдик. Бу тарих ортда қолди. Олдинда янада муҳим ўйинлар кутмоқда. Мақсадимиз биринчи даврани яхши кайфиятда якунлаш. 

- "Бухоро"га шу куни кўпроқ қайси жиҳатлар қўшимча куч берди?

- Ҳамжиҳатликда ҳаракат қилганимизни айтган бўлардим. Мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни хатосиз бажаришга ҳаракат қилдик. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар ҳеч нарса ўхшагани йўқ. Гол бизга яхши маънода тарсаки берди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятни ўнгладик. Биз чорак финалдамиз. Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Қолаверсак, мазкур ғалаба ўзимизга бўлган ишончни қайтариб берди.

- Бунинг руҳий аҳамияти ҳам борми?

- Насиб қилса яқин кунларда янада ўзимизга келиб оламиз. Футбол шуниси билан қизиқ. Шу кунгача бўлган даврда жуда кўп очко йўқотдик. Ёш болаларча хатолар, кераксиз голлар ва ҳоказо. Қолган 2 та турни ғалаба билан якунласак, иккинчи даврада бошқача "Бухоро"ни кўришни бошлайсиз. 

- Узоқ масофадан кўп голлар урмоқдасиз. Аввалги услубингизга қараганда бу сафар эркинроқ ҳаракат қиляпсиз. Бу Роберто Карлосда учрарди...

- Кетма-кет голлар урмоқдаман, бу фаолиятимда биринчи маротаба содир бўлмоқда. Карлосга ўхшатишлари ёқимли. Мен учун жамоанинг муваффақияти муҳим. Бу услуб болаликдан бор десам янглишмайман. Ҳар ўйиндан олдин отам ҳам вазият бўлиши билан узоқдан зарба беришимни айтадилар. Мураббийлар ҳам кўрсатма беришади. Ўзим эса Бекхэмнинг жарима зарбаларини кўриб катта бўлганман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика