UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  3 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  87 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  70 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  3 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3

Шаҳбоз Эркинов: “ПФЛ туфайли "Бухоро" ўтган йилги пулларимни берди" Янгиликлар

Шаҳбоз Эркинов: “ПФЛ туфайли "Бухоро" ўтган йилги пулларимни берди"

Ҳозирга келиб бир қатор футболчилар шартнома шартларини бажармаган клублар билан зиддиятга бориши ҳолатлари учрамоқда.

Футболчиларнинг ўз пулларини ола олмаётгани ва шартнома шартларини бажармаётган клублар бунга бефарқ қараётгани ҳам ҳақиқат.

Профессионал Футбол Лигаси ҳозирга келиб, футболчилар ва клублар ўртасида бундай низоли ва зиддиятли вазиятлар учрамаслиги учун бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, клублар шартнома шартларини бажармай, футболчилар олдидаги қарзни узмай, янги мавсумга футболчиларни заявкадан ўтказа олмайди. Шунингдек, бундай ҳолат яна қайтарилмаслиги учун клубларга янги, барча бандлар кўрсатилиши шарт бўлган шартнома тақдим этилди. Бунга кўра, эндиликда футболчилар билан шартномада барчаси кўрсатилади, мукофот пуллари ва маошлар суммаси, уларнинг муддатлари кўрсатилади.

Ҳозирга келиб, Профессионал Футбол Лигаси шартнома шартларини бажармаётган клублар билан футболчилар ўртасидаги низоларни ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, “Бухоро” футбол клубида фаолият кўрсатган футболчилар шартнома шартларини бажармаган клуб юзасидан ПФЛга вазиятни ижобий ҳал қилиш учун мурожаат қилишган.



Футболчиларнинг мақоми ва клубдан клубга ўтиши бўйича Қўмита ушбу мурожаатни кўриб чиқиб, клубнинг футболчилар олдидаги қарздорлиги масаласида қарор қабул қилди. Унга кўра, шартнома шартларини муддатида бажармаган клуб қаттиқ огоҳлантирилди ва қарзлар тўлиқ ундириб берилди. Клуб сафида ўйнаган 8 нафар футболчи бугунга кунга келиб барча пулларини олишди. Жумладан, Шаҳбоз Эркинов клуб қарздорликни бартараф этганини ва маошларини олганини таъкидлади.

“Клуб олдинги мавсум учун маошларимни берди. Бунгача анча вақт клуб мендан ва бошқа футболчилар олдидаги қарздорликни бартараф қилмай, маошларни ва мукофот пулларини бермай келаётганди. Якунда шикоят қилишга мажбур бўлдик”, - дейди Эркинов.

“ПФЛ ушбу шикоятни кўриб чиқди ва якунда қарзлар бартараф этилди. Бунинг учун албатта, Профессионал Футбол Лигасига рахмат айтаман. Улар ўз вақтида мурожаатимизни кўриб чиқишди ва қарзлар якунда “Бухоро”дан олиб берилди. Ҳозирда, ПФЛда анча ислоҳотлар қилинди, бундан биз футболчилар ҳам, клублар ҳам, мухлислар ҳам ютади. Бундай шикоятлар ва аризалар келгусида қайтарилиши футболимиз имижи учун салбий ҳолат. Шунинг учун ҳам ПФЛ бу борада клублар раҳбарлари ва футболчилар билан суҳбатлашаяпти. Келгусида бундай низолар келиб чиқмаслиги муҳим”, - дейди футболчи.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика