UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  400 00:34"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими? Таркиблар билан танишинг  3 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  1 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  2 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  10 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  65 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  18

Шацких vs Бабаян. Бешинчи тўқнашув Янгиликлар

Шацких vs Бабаян. Бешинчи тўқнашув

16 июнь куни Тошкентдаги "Пахтакор" Марказий стадионида "шерлар" ва "лочинлар" ўртасидаги "жанг" бўлиб ўтади.

Тушунганингиздек Максим Шацких бошчилигидаги "Пахтакор" Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор"ни қабул қилади. Сўнгги йилларда бу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар жуда катта афишага айланиб кетмоқда. Тўғри бу йил "Пахтакор"ни кўплаб етакчилар тарк этди ва жамоа ўз йўналишини ўзгартирди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, ким нечанчи ўринда бўлса ҳам, бу икки клуб ўртасидаги тўқнашув "жанг"га айланиб кетиши аниқ.

Бўлажак ўйин Самвел Бабаян ва Максим Шацких ўртасидаги бешинчи тўқнашув бўлади. Бунга қадар ушбу мураббийлар 3 марта Суперлигада ва 1 марта Ўзбекистон кубоги доирасида куч синашишган. Чемпионатда Шацких ҳали Бабаянга ютқазмаган, кубокдаги ягона баҳсда эса Бабаян ғолиб чиққан.

Шацких ва Бабаян ўртасидаги ўзаро ўйинлар:

Суперлига
28.08.2022 "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:1
17.03.2023 "Пахтакор" - "Навбаҳор" 2:1
10.08.2023 "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2

Кубок
02.09.2022 "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:1


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги баҳс 16 июнь куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Пахтакор

Суперлига. 11-тур

16/06/2024, 20:00

0
:
0
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
33'  Сардор Собирхўжаев
58'  Умар Адҳамзода
76'  Муҳаммадали Усмонов (Диёр Холматов)
85'  Сардор Собирхўжаев (Саидумархон Саиднуруллаев)
90'  Умар Адҳамзода (Хожиакбар Алижонов)
56'  Асадбек Собиржонов (Русланбек Жиянов)
64'  Жамшид Болтабоев
69'  Тома Табатадзе (Шодиёр Шодибоев)
69'  Аброр Исмоилов (Иброҳим Йўлдошев)
76'  Фаррух Сайфиев
85'  Азим Аҳмедов (Сияваш Ҳақназарий)
90'  Шодиёр Шодибоев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика