UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фати қоладими? "Барселона" "Монако"нинг таклифини рад этди  1 13:42Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди  0 13:18"Ливерпуль" Дарвин Нуньесга нарх белгилади  1 12:51Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда   2 12:35Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)  12 12:10ЖЧга бир неча кун қолди! Мусобақа ҳақида энг муҳими: иштирокчилар, тақвим ва пуллар  6 11:35​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум  13 10:57“Ал Насср“ Пиолининг ўрнига бошқа бир италиялик мураббий билан шартнома имзоламоқчи  0 10:30“Манчестер Юнайтед“ “Ювентус“ футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин  0 09:10Ҳакамларимиз янги бренд либосларида майдонга тушади  5 08:43“Наполи“га “Ливерпуль“ ҳужумчиси керак  1 08:18Суперлига. ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  1 07:47Хоразмдаги стадиондаги асосий муаммолардан бири бартараф этилди  4

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Ғалабадан бошқа вариантимиз қолмади" Янгиликлар

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Ғалабадан бошқа вариантимиз қолмади"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дубайликлар устози Маҳди Али Ҳасан иштирок этди.

"Бизда ғалабадан бошқа вариант йўқ. Ўтган ўйинда биз устунлигимизни ҳисобда акс эттира олмадик. Юзага келган 5 имкониятдан фойдалана олмаслик панд берди. Рақиб эса ўйин якунига яқин вазиятларини голга айлантириб, ғалаба қозониб кетди. Биз асосий таркибдаги 5 нафар футболчи хизматидан фойдалана олмадик ва ўйинда рақибга баъзи кичик деталларда ютқаздик. Эртанги учрашувда ушбу камчиликлар бартараф этилади. Биз ўз ўйинимизни кўрсатсак ғалабани таъминлаймиз. Буёғига энди ҳар бир ўйин жамоамиз учун финалга тенг. Ғалаба бизнинг имкониятларимизни оширади ва ҳали ҳеч нарса бой берилгани йўқ. Барча эътибор ва диққатимизни АГМК билан бўладиган баҳсга қаратганмиз. Игорь толиққани боис ўтган ўйин захирадан майдонга туширдик. Чунки у жамоамизга ўз лигасида тўлиқ ўйнаб келганди ва бизда ҳам дам олишсиз зич тақвимда ўйнади. Шу боис унинг жисмоний ҳолатини яхшилаб олиши учун имконият бердик", дейди 56 ёшли мутахассис.

Футболчи Абдулла Нақби: "Бизда мағлубиятга жой қолмаган. Эртанги реванш ўйинига барча тайёр. Шунчаки бизга жароҳатлар панд берди. Энди жамоамиз қолган барча ўйинда жанг қилади ва фақат ғалаба илинжида майдонга тушади. Биз ўз даражамизни кўрсатамиз ва ғалабага интиламиз. Буёғига мухлисларимизни бахтли қилиш учун курашамиз".

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика