"Севилья"га "Реал" футболчиси керак

25 июл 2020, 21:16
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо фаолиятини "Севилья"да давом эттириши мумкин, деб хабар қилди Marca.

Андалусияликлар раҳбарияти япониялик ўйинчини ижарага олишни режалаштирган. Бу борада "Қироллик клуби" мутасаддилари билан музокаралар бошлаб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Кубо ўтган мавсумни "Мальорка"да ўтказди (ижара асосида). У Испания примерасида 35 та учрашув ўтказиб, 4 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca