

"Football Insider" нашри хабарига кўра, Шакири "Севилья"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий нишони ҳисобланади. Ўз навбатида, "Ливерпуль" раҳбарияти ҳам швейцариялик футболчини 28 млн фунт эвазига сотишга тайёр.
Маълумот учун, жорий мавсум мерсисайдликлар сафида 10та ўйинда майдонга тушган 28 ёшли футболчи 1 бор рақиблари дарвозасига йўл топган.



