“Севилья” Маркос Акуньяни ўз сафига қўшиб олди
15 сен 2020 00:10
Янгиликлар
“Севилья” Маркос Акуньяни ўз сафига қўшиб олди
“Севилья” клуби расмий сайти “Спортинг” (Лиссабон) клубининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Маркос Акуньянинг трансферини эълон қилди.
Футболчининг трансфер суммаси 10 миллион еврога тенг. Акунья испан клуби билан 2024 йилнинг ёзига қадар амалда бўладиган шартномага имзо чекди. Бу футболчининг хизматларига “Зенит” ва “Локомотив" (М) клублари ҳам қизиқишганди.
Акнья 2017 йилнинг ёзида “Расинг”дан “Спортинг”га 9,59 миллион еврога кўчиб ўтганди. 28 ёшли футболчи Португалия чемпионатида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва икки бор огоҳлантирилди. Акунья Аргентинанинг “Ферро” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Фикрлар