Серхио Агуэро “Атлетико”га қайтиши мумкин
11 май 2018 09:15
Янгиликлар
Серхио Агуэро “Атлетико”га қайтиши мумкин
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро ёзда “Атлетико” аъзосига айланиши мумкин.
Мадридликлар ёзда “Барселона”га кетиши мумкин бўлган Антуан Гризманнга ўринбосар қидирувини бошлаб юборган. “Атлетико“ раҳбарияти аллақачон амалга ошиши мумкин трансферни муҳокама қилиш мақсадида 29 ёшли аргентиналик футболчининг вакиллари билан алоқага чиқишга улгурган. Агуэро томон таклифни рад этмаган, аммо музокаралар Жаҳон Чемпионатидан сўнг давом эттирилади, сабаби Серхио ҳозирда бор эътиборини Аргентина термасига қаратган.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро 2006 дан 2011 йилгача “Атлетико М”да тўп сурган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар