UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  4 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  10 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  116 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Сервер Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйиннинг биринчи бўлими биз учун унчалик яхши ўтмади. Стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйин давомида кўп нарсаларни ўзгартиришга, ўйинни бошқатдан қуришга ҳаракат қилдик, схемани ўзгартирдик. Афсуски, нимадир етмади, гол уришга вазиятларимиз ҳам бўлди.

- Тактик ўйиндан қониқдингизми?

- Тактик ўйинимиздан мамнунман. Йигитлар режанинг катта қисмини бажара олишди. Ҳимояда яхши ўйин кўрсатишди. Албатта, ньюанслар бор. Бу борада ишлаш керак. Умуман олганда йигитлардан ўйинга ўзини бағишлагани, ғалабага чанқоқлиги томонлама мамнунман.

- Таркиб ўтган сафаргиси каби деярли бир хил. Бироқ ўйин услуби бу сафар ўзгарди. Жамоани ўзгартириш учун нималар қиляпсиз?

- Илк навбатда барча футболчилар бир хил ўйлаши кераклигини истайман. Иккинчи навбатда эса, техник ҳаракатларни яхшироқ бажаришларини хоҳлайман.

- Клуб Сизнинг олдингизга ушбу турнирда қандайдир вазифа қўйганмиди?

- Албатта. Чунки турнир жадвалида ҳам унчалик яхши жойда эмасмиз. Бироқ жамоалар зич жойлашган. 2-3 ғалаба орқали ОЧЛ поғоналарига чиқиб олишимиз мумкин. Жамоанинг олдида вазифа бор. 

- Кубокда 4 жамоа қолди. Кимлар финалга чиқади деб ўйлайсиз?

- Олдин жамоаларнинг жуфтликларини кўрайлик. Ҳозир тўрттала жамоа ҳам ярим финал учун лойиқ. Бир ўйинда барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Шу сабабли олдиндан нимадир деб бўлмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика