UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   3 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  5 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  103

Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда Янгиликлар

Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариш имкониятига эга.

"Реал Мадрид" бош мураббийи Бразилия терма жамоасига тайинланишга яқин эди, бироқ келишув бузилгани хабар қилинган эди. Бунинг асосий сабабларидан бири "қаймоқранглилар"нинг италиялик мутахассисни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатигача қўйиб юборишни истамаслиги ва шартноманинг сўнгги йили учун компенсация тўлашдан бош тортиши эди.  

Бироқ Marca нашри Карло Анчелоттининг атрофидаги манбаларга таяниб хабар беришича, мураббий "Мадрид"дан пул талаб қилмагани ва клуб унинг янги ишга ўтишига ҳеч қандай тўсиқ қўймаганини иддао қилмоқда.  

Шунингдек, Бразилия билан келишув Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Анчелоттига йилига 50 миллион евро таклиф қилгани туфайли бузилган бўлиши мумкинлиги айтилган эди. Аммо мураббийнинг баъзи вакиллари бундай таклиф ҳақида ҳеч нарса эшитмаганини билдиришди, шунинг учун агар таклиф бўлса ҳам, бу борада аниқ маълумот йўқ.  

Бундан ташқари, Анчелоттининг Бразилияга кўчиб ўтишдан, хусусан, хавфсизлик масаласида хавотирлари борлиги ҳам айтилмоқда.  

Шунга қарамай, RadioMarca журналисти Рамон Альварес де Мон Анчелоттининг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши ҳали ҳам имконли эканлигини иддао қилмоқда.  

Карло Анчелотти ва Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) вакиллари музокараларни давом эттирмоқда ва мавжуд шартнома лойиҳаси устида ишлашяпи. Томонлар ўртасида янги учрашув бугунга режалаштирилган. Анчелотти "Реал" унинг кетиши билан боғлиқ ҳеч қандай муаммога дуч келмайди, деб ҳисоблайди.

Инсайдернинг таъкидлашича, солиқ масаласи муҳим рол ўйнайди. Агар мураббий КЖЧ "Реал"ни бошқарса ва келаси мавсумда жамоада ишламаса ҳам Испания солиқ хизматига катта миқдорда солиқ тўлаши керак бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика