UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  3 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  1 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  20 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3

Сергей Лушчан – “Бунёдкор” ФК спорт директори Янгиликлар

Сергей Лушчан – “Бунёдкор” ФК спорт директори

Мавсумлар оралиғида клубимиз тузилмасида ўзгаришлар амалга оширилди.
Ана шу ўзгаришлардан бирига мувофиқ, Сергей Иванович Лушчан бундан буён “Бунёдкор” ФКнинг спорт директори лавозимида ишлайди. У клубда янги тузилган Мураббийлар кенгаши аъзосига ҳам айланди.

Футбол жамоатчилиги Сергей Лушчанни яхши танийди.

У ўз вақтида “Бунёдкор” сафида тўп тепган, жамоа сардори бўлган.

Сергей Лушчан футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг “Бунёдкор” болалар-ўсмирлар футбол мактабини ташкил этишда ва уни ривожлантиришда жонбозлик кўрсатди. Бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида тўп тепаётганлар орасида “Бунёдкор” тарбияланувчилари кўпчиликни ташкил этади. Бунда албатта Сергей Ивановичнинг ҳам ҳиссаси бор.

2014 йилнинг ёз фаслида Сергей Лушчан асосий жамоамиз бош мураббийи этиб тайинланди. Айнан у ишлаган даврда бир нечта ёш футболчига “Бунёдкор”нинг асосий таркибида ўзини кўрсатиш учун имконият берилди ва бундан ёш иқтидорлар унумли фойдаланишди. Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги футболчиларнинг 10 нафари айнан Сергей Лушчаннинг шогирдлари эди. Уларнинг уч нафари – Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев ва Элдор Шомуродов 2015 йил якунларига кўра, "Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси" номинациясининг якуний учлик рўйхатидан ўрин олишди. Якунда мукофот футбол сир-асрорларини дастлабки қадамларидан бошлаб Лушчан қўл остида ўрганган Достонбек Ҳамдамовга насиб қилди. Шунингдек, таркибининг деярли барча аъзолари ўз академиямиз тарбияланувчиларидан иборат бўлган ўринбосарлар жамоамиз 2015 йилги Ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишди.

Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан икки бор мамлакат кубоги финалига йўлланма олди.

Агар бугунги кунгача Сергей Иванович футбол мактабига директорлик қилган бўлса, бундан буён унинг вазифалари янада кенгаяди. Энди унинг зиммасига ёш болалардан тортиб, то асосий таркибгача бўлган барча жамоаларга эътибор қаратиш вазифаси юкланди.

“Бунёдкор” ФКнинг янги спорт директорига нафақат клуб, балки бутун ўзбек футболини ривожлантириш йўлидаги машаққатли меҳнатида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика