UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  6 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1

Сергей Лушчан: "Биринчи ўрин? Имкониятимиз бор албатта, лекин..." Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Биринчи ўрин? Имкониятимиз бор албатта, лекин..."

Бугун Фарғонада ПРО-Лиганинг қолдирилган 9-тур учрашуви бўлиб ўтди.

 



Мазкур тур доирасида Фарғонанинг "Истиқлол" клуби Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Сергей Иванович, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам охирги дақиқаларгача майдонда кураш олиб борди. Ўйин тақдирини сўнги дақиқаларда урилган гол ҳал қилди. Йигитлар оғир ўйин ўтказишди. Бугунги ўйинни Суперлига сари босилган яна бир қадам деб ҳисобласак бўлади. Жамоамиз футболчилари охиригача кураш олиб боришди ва якунда ғалабага эришдик. Мухлисларга манзур бўладиган томошабоп ўйин бўлди.

- "Динамо"нинг ПРО-Лигада биринчи ўринни эгаллаши имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи ўрин? Имкониятимиз бор албатта. Лекин бунинг учун рақобатчиларимиз кўрсатадиган натижага ҳам эътибор қаратишга мажбурмиз. Биздан олдинда бораётган жамоалар очко йўқотадиган бўлса, биз қолган барча ўйинларни ютсак ПРО-Лигада биринчи ўринни қўлга киритишимиз мумкин. Бу жуда қийин бўлади. Албатта, бунга бор имкониятимизни ишга солиб ҳаракат қиламиз.

- Навбатдаги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Кейинги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Албатта, оғир ўйин бўлади. "Турон" яхши шаклланиб келаётган жамоа. Улар бежизга 3-ўринни эгаллаб тургани йўқ. Навбатдаги икки учрашувимиз пешқадамларга қарши ўтади. Айтиб ўтганимдек, бизни қийин учрашувлар кутиб турибди.

- "Динамо"нинг кейинги режалари ҳақида нималарни айта оласиз?

- Биз янги жамоа тузмоқдамиз. Табиий холда бунга озроқ вақт керак бўлади. Масалан, ПРО-Лига пешқадами “Шўртан" жамоаси футболчилари 2-3 йилдан бери ўйнашмоқда. "Динамо"ни рақобатбардош ва курашувчан жамоа этиб шакллантириш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Бугун камида 3 та яққол имкониятдан фойдалана олмадик. Муҳими якунда 3 очко эгасига айландик.

- Айни дамда Италиянинг "Женоа" клуби таркибида ўйнаётган Элдор Шомуродов сизнинг шогирдингизми?

- Йўқ, Шомуродов Муборакнинг "Машъал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Биз Элдорни имкониятларини кўриб чиқиб жамоамизга таклиф этганмиз. Шомуродовга янги жамоасида омад тилайман.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика