UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  0 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2

Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биринчи бўлим менга жуда ёқди. Янада кўпроқ голлар уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса бироз сустроқ ўйнадик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ёмон кўринишди демайман, аммо бундай ўйинга қўшилиб кетиш осон эмас. Айниқса бундай ноқулай рақибга қарши. Ҳозирги кунда чемпионатдаги барча жамоалар ўзига хос ўйин услубига эга. Тахминан 6-7 йилча аввал бундай ранг-баранглик йўқ эди. Кўп жамоалар бир хил услубда ўйнар эди. "Қўқон-1912" вертикаль футбол ўйнайдиган жамоа. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятлар ҳам яратишди, шунга қарамай ғалаба қозондик", - дея фикр билдирди Сергей Лушан бугунги баҳс ҳақида.


- Бугун "Навбаҳор" жамоаси тарихидаги муҳим воқеа содир бўлди. Бугун клуб ўз академиясини ишга туширди. Ушбу воқеийликка муносабат билдириб ўтсангиз...

- Ҳар бир бинонинг фундаменти бўлиши керак. Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди. Мухлисларни академия пайдо бўлгани билан табриклайман. Одатда беш йилдан сўнг академия тарбияланувчилари асосий жамоа таркибида пайдо бўла бошлади. Ўзингиз кўриб турибсиз, замонавий футбол бизнесга айланиб кетган. Клублар ўз тарбияланувчиларини сотиш орқали даромад қилишади. Айрим клублар эса тарбияланувчиларнинг трансферларидан келиб тушган пул эвазига фаолиятини давом эттириб келмоқда. Мисоллар жуда кўп. "Навбаҳор" ҳам шундай даражага етиб келади деган умиддаман. Жамоа бюджетининг бир қисмини бўлса ҳам қоплай олиш керак. Ҳозирги кунда барчаси пулга бориб тақалади. Муҳими, ҳаммани сотиб юбориш эмас, балансни топа олиш. "Бунёдкор"даги тажрибамдан келиб чиқиб, бу иш осон эмаслигини айта оламан. Намангандан энг яхши футболчилар етишиб чиққан. Насиб қилса, академиямизда шуғулланадиган ёшлар келажакда муваффақиятли футболчи бўла олишади.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика