

Жамоанинг кечаги машғулотларига "Суғдиёна" футболчиси Ойбек Нурматов келиб қўшилди. Шунингдек "Навбаҳор" ёшлар жамоасидан иқтидорли ҳимоячи Искандар Сиддиқжонов ҳам "Динамо"нинг йиғинида иштирок этмоқда. Таркибга Суперлига жамоаларидан яна бир қатор тажрибали футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Маълумот ўрнида Ойбек Нурматов аввалги мавсумда Сергей Лушан қўл остида "Суғдиёна"да тўп тепган эди. Афтидан мураббий собиқ жамоасидаги шогирдини "Динамо"да кўришни истаган бўлиши мумкин.



