Сергей Лушан: “Биз “Барcелона” ёки “Реал” эмасмиз”
03 авг 2016 21:23
Янгиликлар
Сергей Лушан: “Биз “Барcелона” ёки “Реал” эмасмиз”
“Нефтчи” – “Бунёдкор” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
- “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи таймда ўзгаришлар бўлди, алмаштиришлар ўйинимизни кучайтирди. Бироқ бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Пенальтидан гол уролмадик, вазиятлардан фойдалана олмадик. Энг аламлиси биринчи сонияларданоқ гол утказиб юбордик. “Нефтчи” яхши ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди.
Берилган кўрсатмалар бажарилмади. “Нефтчи” битта хато қилди ва битта гол ўтказди. Биз эса 2та хато қилдик. Бўш ҳаракат қилдик. Бироқ “Нефтчи” ҳудудларни яхши беркитди. Биз “Барcелона” ёки “Реал” эмасмиз. Ҳаммани ҳам юта олмаслигимиз мана бугун кўриниб қолди, - дейди Лушан.
“Бунёдкор” матбуот хизмати

Фикрлар