UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14

Сергей Лушан: "Барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман"

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувидан кейин иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Биринчидан барча мухлисларни табрикламоқчиман. Ўзбек футболи мухлисларини, шундай совуқ ҳавога қарамай стадионга келган барчага раҳмат айтаман. Бу стадионга кўпроқ келишингизни истаймиз. Ўйинга келсак учинчи бор барча режаларимиз 100 фоизга амалга оширилди", - дейди Лушан.

"Оғир ўйин бўлди. Мухлисларга раҳмат айтаман. Улар бизга жуда катта ёрдам беришди", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов.


- Нурматов ва Насимов бугунги кунда ОЧЛ савиясига мосми?

- Бизда иккита режа бор эди. Нурматов ва Насимовни илк дақиқалардан майдонга тушриш ёки захирадан тушириб ўйинни кучайтириш. Иккала футболчи жамоамизнинг асосий футболчилари ҳисобланишади.


- Элдор Шомуродов кимга ўхшашга ҳаракат қилади?

- Ҳеч қайси футболчига тақлид қилмайман. Шунчаки футбол ўйнайман.


- Бугун жамоанинг ўртача таркиби 23 ёшни ташкил қилди. Ҳал қилувчи ўйинда шундай йўл танлашдан қўрқмадингизми?

- Бир ярим йилдан буён шу жамоа билан ишлаб келаяпман. Бу юртимизнинг энг кучли ёшлари. Таркибимизда Осиёнинг ўтган йилги энг яхши уч нафар футболчиси ўйнади. Икки йилдан сўнг бу йигитлар билан нима бўлишини тасаввур қилиб кўринг.


- Жамоа ОЧЛда қайси босқичга қадар етиб боради?

- Мақсадимиз битта ОЧЛда ғолиб бўлиш. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.


- Ҳимоячилар борасида қандай фикрдасиз?

- Ҳимоя чизиғимиз энг ёш чизиқларимиздан бири. Албатта ҳавотир бор эди. Аммо ёшлар ишончимни тўлиқ оқлашди.


- Ўтган йил ҳам жамоа худди шу босқичда ютиб гуруҳга чиққанди. Аммо гуруҳ босқичида биронта ўйинда ғолиб бўла олмади. Ўша хатолардан тўғри хулоса қилиндими?

- Албатта. Бу борада иш олиб борамиз. Ўтган йил гуруҳ босқичида омадимиз келмаганди, деярли барча ўйинларда пенальтидан гол ўтказдик. Мавсум давомида йигитларим янада кучайишади деб ўйлайман.


- Яна битта легионер олиш имконияти мавжуд. Жамоа гуруҳ босқичида ўйнайди. Легионер оласизларми?

- Кеча ҳам шу саволга жавоб бергандим. Кўз остимизга олиб қўйган легионер бор. Фақат уни жамоага келганидан сўнг эълон қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика