UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  0 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  15 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  17 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3

Сергей Лушан: "Агар шифокорлар футболчи 70%га тайёр деса, мен уларни бор кучи билан ўйната олмайман" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Агар шифокорлар футболчи 70%га тайёр деса, мен уларни бор кучи билан ўйната олмайман"

Теглар :  Сергей Лушан
"Бунёдкор" - "Зоб Аҳан" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сергей Лушан учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Учрашув биз ўйлагандек кечди. Рақиб ҳимоядан ўйнади. Шогирдларимга эътирозим йўқ. Гол бўлмагани туфайли ғалаба қозона олмадик.

Жамоа рақиб қандай имкон берса шундай ўйнайди. Насимовни баҳсдан узиб қўйишди. Баҳодир жамоамизнинг энг яхши футболчиларидан бири. Унга ҳеч қандай эътироқ бўлиши мумкин эмас. Биздан фақат ғалаба талаб қилишади. Йигитлар ғалаба қозониш ниятида олдинга чиқиб кетишди ва ҳимояни унутиб қўйишжи. Айнин шу жиҳатдан ғазабланди. Биздан бўлган имкониятларда рақиб посбони яхши ҳаракат қилди. Энди меҳмондаги учрашувларда ғалаба қозонишга интиламиз. Достон Ҳамдамовда жароҳат бор. Кетма кет баҳслардаги иштирок ўз таъсирини кўрсатяпти.

Учрашувни албатта таҳлил қиламиз. Ҳужумлар ташкил қилишда муаммолар борлигини тан оламан. Рақиб дарвозаси томон ҳаракат қилиш учун жой бўлиши керак, эронликлар эса ҳимояга ётиб олди.

"Бунёдкор" бу стадоинда гол ура олмаяпти? Стадионни ўзгартириш?  Кийиниш хонасини ўзгартирдик. Аммо фойда бўлмади.

Бизда тиббий штаб бор. Агар шифокорлар футболчи 70%га тайёр деса, мен уларни бор кучи билан ўйната олмайман. Бир даражада ўйнашнинг иложи йўқ. Биз тайёр бўлсак прессинг уюштирамиз, бундай бўлмаса рақибни кутамиз.

Кубок учрашуви орқали Эронда бўладиган учрашувга тайёрланамиз.

Бурчак зарбалари? Машғулотларда биз ўрганаётган ностандарт ҳаракатлар ўхшайди. Аммо учрашувда... Карпенкони стандартлардан фойдаланиш учун майдонга туширган эдик. Бир оёқда ҳаракатланадиган футболчилар? Чапақайлар ўнг оёқда жуда кам ўйнашади. Ўйинни ўқишаётгани оёққа эмас, ҳимоячининг маҳоратига боғлиқ.  Комилов учрашувнинг 55 дақиқасида дарвозага зарба бермаганига мен ҳам ҳайрон бўлдим. Унинг ўнг оёқдаги зарбаси чапдагидан кучлироқ" - дейди Лушан.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика