Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"
26 апр 21:40
Янгиликлар
Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"
Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Жайхун" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лебедев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Яхши даражадаги ва чиройли ўйин гувоҳига айландик. Ҳар икки жамоа зўр ўйнади. Натижа ҳар доим муҳим. Икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади, лекин футболда доим бир томон ютуққа эришади.
- Ҳужумчилар Баҳодир Абдувалиев ва Риза Айвазовларнинг захирада қолганликларига сабаб нима?
- Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз. Муҳими натижа.
- Демак, бу сизнинг бугунги ўйинга танлаган услубингиз эдими?
- Шундай. Натижа учун ҳаракат қилдик. Бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ.
- Про-лига доирасидаги биринчи ғалаба қўлга киритилди. Сизни ва жамоангизни илк 3 очко билан табриклаймиз.
- Рахмат эътибор учун. Навбатдаги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб, клубимиз раҳбарияти, жамоамиз аъзолари ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар