UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  4 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  15 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  403 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Сергей Ковшов: "Бугун бизга омад кулиб боқди" Янгиликлар

Сергей Ковшов: "Бугун бизга омад кулиб боқди"

Водий дербисида "Нефтчи" ва "Андижон" жамоалари (0:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Андижон" бош мураббийи Сергей Ковшов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Айни пайтда “Андижон” жамоасини олдидаги вазифаси бошқа, “Нефтчи”нинг мақсади бошқа. Бугун иккиала жамоага ҳам очко керак эди. Дербида бизга омад кулиб боқди. Ўйин дербига мос ва жуда қизиқ ўтди. Мезбонлар ўйин давомида дарвозамиз олдида жуда кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Биз эса қарши ҳужумларнинг биттасидан унумли фойдаландик. Ушбу ягона гол бизга ғалаба келтирди. Жамоа кўрсатган ўйин жуда ёқди. Майдонга тушган футболчилар жонбозлик кўрсатдилар. Ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган вақтгача улар бўшашишгани йўқ. Ғалаба ҳам айнан шунинг эвазига қўлга киритилди. Бугунги баҳсда уч очко бизга кўпроқ керак эди ва бунга эришдик. Шу ўринда жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун Андижондан Фарғонага келган мухлисларимизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ишқибозларимизнинг далдаси ҳам бизга куч бағишлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика