Сергей Ковшов: "Биз ўйинга тайёрмиз"

Narzulla Saydullayev
9 сен 2016, 13:30
Олий лига 21-тур доирасида бўладиган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” жамоалари баҳсидан олдин қўқонликлар катта мураббийи Сергей Ковшов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Биз Навоийга яхши тайёргарлик  билан келдик. Жамоамиз раҳбарияти олий лигада юзага келган танаффус вақтида бизга қулай шароитларни яратиб беришди.

Биз Чирчиқ шаҳрида жуда яхши тайёргарлик жараёнларини ўтказдик. Биз бугунги ўйинга тайёрмиз.

“Қизилқум”  жамоаси бу йил жуда самарали ўйин кўрсатмоқда, бироқ бизни ҳозирги шароитимиз ҳар бир ўйинда очко олишни тақозо қилади. Шунинг учун бугунги ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Бундан буёғига бизга ҳар бир ўйин муҳим саналади. Мақсадимиз олий лигада қолиш бўлса бизда ўткинчи ўйин бўлмаслиги лозим. Ҳар бир ўйинда очко олишимиз зарур.

Ўйламанки футболчиларимизга юқоридаги фикрларимизни тушунтира олдик ва барча маьсулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибди - дейди Сергей Ковшов.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia