UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  0 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  0 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  3 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  2 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  9 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  12 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  7 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0

Сергей Ковшов: "3:0дан кейин бўшашдик" Янгиликлар

Сергей Ковшов: "3:0дан кейин бўшашдик"

"Андижон" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Сергей Ковшов қатнашди.

"Бугун олдимизда 3 очко олиш вазифаси қўйилганди. Бу жуда муҳим эди, чиройли ўйин кўрсатиш эмас айнан ғалаба зарур эди. Мусобақаги  ўрнимиздан келиб чиқсак бу жуда ҳам керакли ғалаба бўлди. Ҳисобни 3:0 қилиб олгач жамоамиз анча бўшашиб кетди. Рақиб сафида Холиқов, Ваҳобов каби тажрибали футболчилар бор. Шукурки, ғалабали ҳисобни сақлаб қола олдик.

Бугун учала алмаштиришни ҳам мажбурий равишда қилдим, барчаси кичик жароҳатлар туфайли бўлди. Кўпчилик бугун чарчаб қолди, 90 дақиқага етиб бора олишмади. Сабаби футболчилар ўтган ҳафта давомида катта жисмоний юкламаларни қабул қилишди.

Абдумалик Абдуллаев айнан мени қўл остимда илк бор ўйинларни ўтказганди. У менинг шогирдим, кейинги ўйинларда балки у асосий таркибда ҳам тушар. Абдумалик жамоага фойда келтира олади.

Ёшлар жамоасида 1998, 1999 йилда туғилган футболчилар ўйнашмоқда. Аммо ишлар тўғри йўлга қўйилганида 1994 йилда туғилган футболчи ёшлар ўйнашлари керак.

Бугун илк бор бош мураббий сифатида ўйинни кузатдим, бугун энг яхши ўйинимизни кўрсатмадик, ҳали янада кучая оламиз", - дейди Сергей Ковшов. 


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика